Меню

Қашқадарё

11.10.2018 1677

ТАНДИРХОНА ВА СОМОНХОНАДА НИМА ЯШИРИЛГАН ЭДИ?

Бироқ бунинг аксини қиладиган, гиёҳванд моддаларни ноқонуний тарзда етиштирувчи, олди-сотдиси билан шуғулланувчи ҳамда истеъмол қилувчи кишилар, афсуски, учраб турибди. Шу йилнинг 25 сентябрь куни вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд модда савдосига чек қўйилди.

Қарши шаҳри Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Р.М. мўмай даромад олиш мақсадида тадбирга шартли харидор сифатида жалб қилинган икки фуқарога 3 дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойланган 7,9 грамм гиёҳванд моддани 240 минг сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Р.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, ҳовлидаги тандирхона ва сомонхонада 60,2 грамм гиёҳванд модда ноқонуний равишда сақлаб келингани фош этилди.

Вилоят ИИБнинг эксперт хулосасига кўра, тадбир давомида олинган ашёвий далил – таркибида тетрагидроканнабинол моддаси бўлган 68,1 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жаҳонгир ЭРГАШЕВ,

вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!