Меню

Қашқадарё

22.05.2020 1552

ТАНҚИДДАН СЎНГ ПЛЯЖ МАЙДОНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛА БОШЛАНДИ

Акс-садо

"Qashqadaryo" газетасининг 2020 йил 19 май сонида эълон қилинган "Пляж майдоними, ё ўтпоя?" сарлавҳали мақола юзасидан "Геолог" маданият ва спорт-соғломлаштириш мажмуаси бошлиғи Ёрқин Раҳмонов қуйидагича муносабат билдирди:

"Қарши шаҳридаги "Геолог" мажмуаси кўп йиллар давомида бир неча халқаро, республика ҳамда вилоят миқёсидаги спорт мусобақалари ва маданий тадбирларга мезбонлик қилган.

Спорт мажмуаси ҳудудида жойлашган пляж майдони 2007 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, бу ерда 2007-2009 йилларда пляж футболи бўйича турнирлар ўтказилган. Пляж майдони охирги маротаба 2016 йилда вилоят биринчилигига мезбонлик қилган. 

Бироқ кейинги йилларда пляж футболига етарли эътибор қаратилмаганлиги натижасида пляж майдони ҳам қаровсиз ҳолга келиб қолди.

"Геолог" мажмуасини яна аввалгидек халқаро, республика ва вилоят миқёсидаги спорт мусобақалари ҳамда маданий тадбирлар ўтказиладиган масканга айлантириш мақсадида Шўртан газ-кимё мажмуаси томонидан маблағ ажратилиб, жорий йилнинг 4 январидан  бу ерда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда қаровсиз ҳолга келиб қолган пляж майдонида ҳам бир ҳафта ичида таъмирлаш ишлари бошланади. Пляж майдонини таъмирлаб фойдаланишга топширганимиздан сўнг август ойида бу ерда пляж футболи бўйича мусобақа ўтказишни ҳам режалаштирганмиз".

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!