Меню
Қашқадарё
ТАМАГИР ШИФОКОР ТОМОFИДАН ИЛИНДИ
Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада ишлаб келаётган С.Э. ҳам улардан бири бўлиб чиқди. У касбига кўра вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирув тиббий комиссияси таркибига киритилди. Аммо ўта масъулиятли бўлган бу ишни ўзига хос имконият сифатида қабул қилган С.Э. таниш-билишлари орасида номзодларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш қўлидан келишини айтади. Ўғлини ҳарбий хизматга жўнатиш ҳаракатида юрган Қарши туманилик Қ.А.га ҳам унинг телефон рақамини танишларидан бири берган эди. Қ.А. дастлаб С.Э. билан телефон орқали боғланиб, ўғлини муддатли ҳарбий хизматга юбормоқчи экани, аммо ҳар сафар тиббий комиссиядан ўта олмаётгани, агар шу ишда ёрдам берса, қуруқ қўймаслиги ҳақида айтади. Манфаатли таклиф бўлганда, "йўқ" дейишни билмайдиган С.Э. ҳам фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш учун ҳеч қандай ваколати бўлмаса-да, 1300 АҚШ доллари беришса, бу муаммони ҳал этишини билдиради. У пулни олсам бўлди, қолгани бир гап бўлар, қабилида иш кўраётган эди.
Шундан сўнг, Қ.А. айтилган пулни олиб келиб, уни Қарши шаҳридаги "Ерқўрғон" бозори ёнида С.Э.га беради. С.Э. эса ўғлининг "мижоз"га ҳужжатларини ўзи топтириб, барча муаммоларни ҳал этиши ва ҳарбий хизматга жўнатишини ваъда қилади.
Аммо навбатдаги сафар ҳам Қ.А.нинг ўғли ҳарбий хизматга бора олмайди. Жаҳли чиққан ота С.Э.ни топиб, пулни қайтаришни сўрайди. Лекин у турли баҳоналар билан пулни беришдан бош тортгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган.
Тергов-суриштирув ишлари давомида С.Э.нинг жиноий қилмиши бир қатор далилий ашёлар, жумладан, Қ.А. томонидан тақдим этилган ўзаро суҳбатлар ёзиб олинган аудиофайллар асосида тўлиқ ўз исботини топди.
Халқимизда "Секин юрган узоққа боради", деган теран маъноли гап бор. Бу ҳар бир хатти-ҳаракатини қонуний амалга оширган кишининг йўли очиқ эканлигига ишорадир. Аксинча йўл тутган кимсанинг қисмати эса С.Э.ники сингари аянчли якун топиши шубҳасиз. Текин келадиганини ўйлаб, жиноятга қўл урган бу шифокор бугун қилмишидан афсусда, аммо энди кеч.
А.ПАТТАЕВ,
Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи