Меню
Қашқадарё
ТАЛОНЧИЛАР КИМ ЭДИ?
1990 йилда Яккабоғ туманида туғилган, айни пайтда Касби туманида яшаб келаётган Руслан Салаевни ҳам бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
У ҳам бошқа тенгдошлари қатори ўз вақтида оила қурди, икки нафар фарзандли ҳам бўлди. Аммо оиласининг фаровонлиги, фарзандларининг яхши тарбия олиши учун масъул бўлган бу йигит шу вақтга қадар нақ 3 маротаба суднинг қора курсисига ўтиришга улгурган. Бир сафар амнистияга асосан жазодан қутулиб қолган бўлса, бошқасида суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг ўталмай қолган қисми ахлоқ тузатиш жазосига алмаштирилган. Аммо берилган имкониятлардан тўғри хулоса чиқармаган бу йигит аввалги қилмиши учун жазо ўтаб юрган бир пайтда яна жиноятга қўл урди.
Руслан Салаев тунги вақтда икки нафар таниши билан туман марказидаги истироҳат боғида айланиб юрар экан, шу ерда "Дамас" машинасида ўтирган икки нафар киши эътиборини тортди. Ўзини хон, кўланкасини майдон санаган учовлон уларнинг ёнига бориб, гапга тутди. Ҳар хил баҳоналар билан жанжал чиқаришга ҳаракат қилди. Сўнгра турли важлар билан уларни уриб, тан жароҳати етказди. Иккаласининг чўнтагида бўлган 150 минг сўм пул ҳамда "Samsung Galaxy S 4" ҳамда "Nokia-101" русумли телефонларни тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетди.
Аммо кўрилган чора-тадбирлар натижасида босқинчилар қўлга олинган. Улардан икки нафарининг қилмиши алоҳида суд мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли тартибда жазо тайинланган.
Руслан Салаев эса яшириниб юриб, жазодан қутулиб қолмоқчи эди. Аммо режаси амалга ошмади. У ҳам қўлга олиниб, қилмиши жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, унга нисбатан аввалги қилмиши учун тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, чет элдан Р.Салаевни этап қилиб келтириш учун сарфланган 23 миллион 893 минг 387 сўм маблағ ҳам айбланувчидан вилоят ИИБ фойдасига ундирилиши белгиланди.
М.ОЧИЛОВА,
Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди раиси