Меню
Қашқадарё
ТАКРОРИЙ МУРОЖААТГА МАНСАБДОР ШАХС САБАБЧИ БЎЛСА
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди, давлатимиз раҳбари билдирган фикрлардан келиб чиқиб халқ билан мулоқотни янада ривожлантириш, мурожаатлар билан ишлашга масъулият билан ёндашиш масалалари муҳокама қилинди.
- Ўтган йили вилоятда мурожаатларга эътиборсизлиги сабаб 300 дан ортиқ мансабдор шахсга нисбатан интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилди ҳамда учта ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Давлат Имомов. - Мурожаатлар таҳлилига қарайдиган бўлсак, сансоларлик ҳолатлари такрорий мурожаатларга сабаб бўлмоқда. Эндиликда қонунчиликка такрорий мурожаат мансабдор шахс айби билан йўллангани аниқланса, таъсирчан чоралар кўрилиши белгиланди.
Тадбирда “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий асослар”, “Ўзбекистонда мурожаат институтининг шаклланиш тарихи”, “Фуқаролар билан ишлашда хориж тажрибаси”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда Халқ қабулхоналарининг ўзаро ҳамкорлиги”, “Фуқаролар билан ишлашнинг психологик асослари, конфликтли (низоли) ва манипуляцион вазиятлар: ҳал қилиш йўллари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Семинар-тренинг якунлари бўйича мурожаатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
М.МУРОДОВ