Меню

Қашқадарё

26.04.2016 2013

ТАКЛИФ ҲАМ, ТАЛАБ ҲАМ ОРТМОҚДА

Ана шундай ишбилармонлардан бири - Қарши шаҳрилик якка тартибдаги тадбиркор Бобур Аманов бозор талабини ҳисобга олиб, ўтган йили қуёш нуридан ҳимояловчи мослама - жалюзи ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

- Бугунги кунда 6 хил маҳсулот тайёрлаяпмиз, - дейди тадбиркор. - Ҳар бирининг ўзига хос шакл ва хусусияти бор. Масалан, мультифактурали жалюзи турли шакл ва рангдаги пластиналардан ясалади. Ҳозирги вақтда харидорларга металл, пластик, ёғоч ва синтетик материалдан ишланган жалюзиларни ҳам таклиф этаяпмиз.

Дарҳақиқат, юртимиз аҳолисининг яшаш тарзи сифат жиҳатдан юксалмоқда. Шунга монанд аҳолида сифатли мебель буюмлари харид қилиш истаги ҳам ошган. Бу эса шу йўналишда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун айни муддао бўлмоқда. 2013 йилда иш бошлаган Қарши туманидаги "Мебель сервис нур" хусусий корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури бугун 20 хилдан кўпроқни ташкил этаяпти.

- Айни дамда корхонамизда ошхона, меҳмонхона, ётоқхона, офис мебеллари ясаяпмиз, - дейди мазкур тадбиркорлик субъекти раҳбари Худоёр Ҳамроев. - Аҳолидан, ташкилотлардан буюртмаларимиз бор. Қолаверса, жорий йилдан металл конструкциялар ишлаб чиқаришни бошладик. Темир дарвоза, ўриндиқ, соябон, панжара, стол-стуллар шулар сирасига киради. Яқинда бўлиб ўтган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида барча маҳсулотларимизни намойиш этдик. Якунда мактабгача таълим, тиббиёт муассасалари, идоралар билан қиймати қарийб 500 миллион сўмлик манфаатли шартномаларни имзоладик. Келгусида ишлаб чиқариш самарадорлигини янада оширмоқчимиз. Маҳсулот турини кўпайтириш, уларни ясашда мураккаб шакл ва замонавий дизайнларни қўллашни режалаштираяпмиз. Цехимизда замонавий ускуналар ўрнатилган. Бу ерда 13 нафар киши меҳнат қилаяпти.

Албатта, мамлакатимизда бизнес юритиш учун кенг имконият яратилгани ва берилаётган турли имтиёзлар тадбиркорлик ташаббусларининг тезда рўёбга чиқишига сабаб бўлаяпти. Турдош маҳсулот ишлаб чиқарувчи ишбилармонларнинг кўпайиши натижасида улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланган. Бу эса харидор учун танлаш имкониятини ошираяпти.

М.ЖЎРАЕВ

Суратларда: ишчилар Шаҳобиддин Сирожев ва Маъруф Эгамбердиев.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!