Меню

Қашқадарё

19.12.2024 1591

Таиландда қўлга олинган тиланчи аслида миллионер бўлиб чиқди

Bangkok Post манбаси хабарига кўра, оммавий қўлга олишлар ўтган ҳафта Сукхумвит-роуд автомагистралининг пойтахт Бангкокдаги қисмида содир бўлган. Полициячилар маҳаллий аҳоли томонидан қилинган кўп сонли мурожаатлардан сўнг 12 нафар тиланчи, жумладан, 8 нафар Таиланд, 2 нафар Камбожа, 1 нафардан Лаос ва Мьянма фуқаросини ҳибс қилган.    

Кўздан кечириш жараёнида қўлга олинган таиландлик аёлларнинг бири ёнидан 300 минг бат (112 956 958 сўм)дан ортиқ нақд пул топилган. Шу билан бирга унинг банк ҳисоб рақамида миллион бат (376 523 193 сўм) атрофида маблағ борлиги аниқланган. Аёл бу пулларни тиланчилик ортидан йиққанини тасдиқлаган.

Таиландда ушбу фаолият билан шуғулланиш қонун асосида тақиқланган, энди миллионер тиланчи ва бошқа қўлга олинганларга бир ойгача қамоқ ёки 10 минг бат (3 765 232 сўм) жарима жазоси тайинланиши мумкин. Хорижлик тиланчиларга қўшимча тарзда мамлакатга ноқонуний кириш  айблови қўйилган ва улар депортация қилинади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!