Меню
Қашқадарё
Тадбиркор ўқитувчининг уйидан чиққан буюмлар сабаб бойиб кетди
Канадада яшовчи Алекс Арчболд исмли шахс вафот этган фортепьяно ўқитувчиси уйидан кўплаб қимматбаҳо буюмлар топиб олиб, бойиб кетди. Бу ҳақда Bored Panda порталида ҳикоя қилинган.
Арчболднинг гапларига кўра, у эски буюмлар олди-сотдиси билан шуғулланади ва беш йил аввал ўзининг антиқа (антиквар) маҳсулотлар дўконини очган. Тадбиркор фортепьяно ўқитувчиси Бетт-Жоан Рак билан икки йил аввал, муаллим 1964 йилда ишлаб чиқарилган Cadillac русумли автомобилини сотганда танишган. Улар шундан сўнг ҳам ўзаро мулоқот қилиб туришган. Бироқ, Арчболд ҳеч қачон педагогнинг уйида бўлмаган.
Тадбиркор ўқитувчи ўлимидан кейин унга тегишли уй ичидаги нарсаларни 10 минг АҚШ долларига сотиб олган. Лекин, бунинг ортидан жуда кўп миқдорда фойда олиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Чунки, Бетт-Жоан Рак ўз касби ортидан унча кўп бўлмаган даромад топарди.
Арчболд ўзининг кўп сонли жамоаси билан уйни тўлдириб турган буюмларни синчиклаб текшира бошлагач, кўп миқдордаги қимматбаҳо нарсаларни топган. Жумладан, улар кумуш тангалардан иборат катта коллекция, олтин ва бриллиантлар билан безатилган сумка, кумуш қуймалари ҳамда нақд пул билан тўла ҳамён кабиларга эга бўлишган.
Тадбиркор ушбу топилмаларини аукционда сотишга қарор қилиб, дастлабки савдода 250 минг доллар даромад кўрган. У марҳум педагог уйидан топган ҳамма буюмларни савдога чиқариш ортидан жами 400 миллион доллар пул ишлаб олишни мўлжаллаяпти.