Меню

Қашқадарё

29.09.2022 3674

Таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатганларга – юксак мукофотлар

Мамлакатимиз Президентининг шу йил 28 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи мукофотланди. Бундай юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида қашқадарёлик педагоглар ҳам борлиги янада қувонарлидир.

Хусусан, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоятимиздан қуйидагилар орден ва медаллар билан тақдирланди:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Тошпулатов Бобир Буронович – Ғузор туманидаги 68-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Куватова Дилнавоз Намазовна – Қарши шаҳридаги 46-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси

“Дўстлик” ордени билан

Азимов Мумин Усманович – Кўкдала туманидаги Чироқчи педагогика коллежи директори

“Шуҳрат” медали билан

Бозоров Сайфулло Садуллаевич – Миришкор туманидаги 21-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

Шарапов Тўра Неъматович – Яккабоғ туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси

Мукофотлар муборак, азиз устозлар!

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!