Меню

Қашқадарё

22.11.2018 1586

ТАҚИҚ БОРЛИГИНИ БИЛИШАДИ, БИРОҚ...

Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, шу йилнинг 20 ноябрь куни Москва-Қарши йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, 1991 йилда туғилган, миришкорлик М.А. “Қарши аэропорти” чегара божхона постида назоратдан ўтказилганда, унга тегишли “Samsung” русумли қўл телефони хотирасида 80 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланган.

Худди шу рейс билан келган Сурхондарё вилояти Денов туманилик, 1979 йилда туғилган А.Х. телефони хотирасида ҳам беҳаё мазмундаги 20 дона видеолавҳа олиб ўтилаётгани маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумотларга кўра, вилоят божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 121 ҳолатда 9594 дона порнографик мазмундаги материаллар юртимизга олиб кирилишининг олди олинган.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!