Меню

Қашқадарё

23.12.2017 1803

Тўрт сектор: МУАММОЛАРГА ЖОЙИДА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳудудларда 4 та сектор ташкил этилгани муҳим омил бўлмоқда. Айни пайтда туманда 35 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 113 минг 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 17 та мактабгача таълим муассасаси, 39 мактаб, 7 та касб-хунар коллежи, 4 оилавий поликлиника, 3 та қишлоқ врачлик пункти, 4 шифохона, 25 та дорихона, 4 та тез тиббий ёрдам шохобчаси, 13 саноат корхонаси, 446 та кичик бизнес субъекти мавжуд.

- Ўтган вақтда тегишли давлат ташкилотлари томонидан ҳар бир сектор фаолиятини тўғри ташкил этиш, вазифалар аниқлигини таъминлашгақаратилган чора-тадбирлар белгиланди, - дейди ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Одил қурбонов.   - Ечимини кутаётган муаммолар, аҳоли мурожаатлари асосида “йўл хариталари” тузилиб, вазифаларнинг ижро муддати ва масъуллар рўйхати шакллантирилди.

Сектор масъуллари томонидан жойларда ўтказилган мониторинглар давомида аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш йўналишида ҳал этилиши лозим муаммолар аниқланиб, уларни тезда ҳал этиш чоралари кўрилди. Масалан, Обод қишлоғи аҳолиси оқова сув танқислигидан шикоят қилганди. Шунга асосан 100 метр эски қувур янгисига алмаштирилиб, ҳудудга оқова сув етказилиши таъминланди. Ободон, Янги Миришкор маҳаллаларида эски трансформаторлар янгисига алмаштирилди. Бундан ташқари, Ободон маҳалласида электр таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча ҳаво линияси тортилди. Жейнов, Обод, Олтин бошоқ ва Шодлик маҳаллалари кўчалари таъмирланди. Қишда лой, ёзда чанг бўладиган йўлларга асфальт ётқизилганидан аҳоли мамнун.

Шунингдек, ҳудудда маънавий-маърифий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Яқинда Вори қишлоғида ахборот-кутубхона маркази қурилиб, мингга яқин китоб келтирилди. Бу тадбирқишлоқ ёшлари орасида китобхонликни юксалтиришга қаратилган.

Секторлар ташаббуси билан маҳалла фаоллари ва саховатпеша фуқаролар ҳамкорлигида эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказиб берилди. 1-сектор раҳбари, туман ҳокими ташаббуси билан 5 та кам таъминланган оилага уй-жойларқуриб берилди.

- Туманимиз раҳбарлари келиб, яшаш шароитим билан танишиб, амалий ёрдам беришларини айтганида рости унча ишонмаган эдим, - дейди оқмачитлик Номоз Эшонқулов. -  Кўп ўтмай уй-жойимни таъмирлаб беришди. Мендай бир ёлғиз қарияга ғамхўрлик кўрсатаётганлар омон бўлсин. Мана шундай хайрли ишлар ташаббускори Президентимиздан беҳад миннатдорман.

- Тадбирлар жараёнида муқаддам судланганларнинг оилавий шароити ўрганилиб, ишсизларни иш билан таъминлаш, беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, кам даромадли оилаларга ёрдам бериш ва бошқа муаммоларни ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилаяпмиз, - дейди 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Н.Мейлиев. - “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” шиори остида олиб борилаётган профилактик тадбирлар самарасини бермоқда. Умумий жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан анча камайди. Яқинда меҳнат ярмаркаси ташкил этдик. Бунда асосий эътибор муқаддам жиноят содир этган аёллар, вояга етмаганлар, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобга олинган алоҳида тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлашга қаратилди. Шу куни 25 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз ташаббуси билан аҳоли турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада ошириш, турли соҳалардаги муаммоларни жойида ҳал этишнинг секторлар асосидаги замонавий ва самарали механизми йўлгақўйилгани халқимизнинг давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Ш.БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!