Меню

Қашқадарё

06.04.2023 6686

Тўрт ёшли бола китоб ёзиб, рекорд ўрнатди

Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи тўрт ёшли бола ўз китобини чоп эттирган дунёдаги энг ёш муаллиф бўлди, дея маълум қилган UPI манбаси.

Саид Ал-Муҳайрининг китоби "Саид фил ва айиқ" номини олган ва ёш муаллифнинг муваффақияти Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилган. Рисола адади 1000 нусхани ташкил этади. Боланинг айтишича, уни бу ишга икки тилда китоб нашр қилдириб, аввалроқ рекорд ўрнатган туғишган опаси илҳомлантирган.

"Мен опамни жуда яхши кўраман ва менга у билан ўйнаш ёқади. Унинг ёнида менинг ҳам ўз китобим бўлиши мумкинлигини ҳис қилдим", дея изоҳ берган Саид.

Боланинг ота-онаси ўғли билан жуда    фахрланади. Улар бу Саиднинг сўнгги муваффақияти эмаслигига ишонишади ва ўғли келгусида яхши ёзувчи бўлишига умид боғлашган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!