Меню

Қашқадарё

02.06.2018 2019

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМА

Мазкур фармон билан 20 дан ортиқ тадбирларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Ундаги муҳим жиҳатлардан бири – мамлакатимизда биринчи бор маҳаллий тўқимачилик саноати корхоналари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига пахта хомашёси учун тўғридан-тўғри буюртма бериш тизими жорий этилди.

Тикув-трикотаж саноатидаги йирик лойиҳалардан бирини амалга ошираётган Косон туманидаги “Бунёдкор” МЧЖ фаолиятида ҳам хомашё харид қилиш борасида шу тартибни қўллаш мўлжалланган.

Айни вақтда лойиҳанинг қиймати қарийб 4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган биринчи босқич тўлиқ ишга туширилган бўлиб, ишлаб чиқарилаётган ип-калава маҳсулотлари маҳаллий ва хорижий харидорларга етказиб берилмоқда.

Шу билан бир қаторда, лойиҳанинг қиймати 11 миллион 600 минг АҚШ долларини ташкил этадиган иккинчи босқичини ишга тушириш бўйича ҳам ишлар олиб борилаяпти.

- Иккинчи босқичда йилига 2,5 минг тонна ҳалқали йигирув усулида сифатли ип-калава тайёрланади, - дейди корхона иш бошқарувчиси Жамшид Сайдалиев. – Ҳозир лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур жараён амалга ошгач, ҳудуддаги фермер хўжаликлари билан кластер усулида ишлаш йўлга қўйилади. Яъни пахта хомашёсини етказиб берувчи фермерлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилади. 

Шунингдек, лойиҳанинг учинчи  босқичида корхонада тайёр матолар ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!