Меню
Қашқадарё
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЛОҚОТ – ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ ОМИЛ
Тадбирда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди. Шу асосда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органлари масъулларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлиги, ўзаро тотувликнинг қарор топишига йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, бунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
- Аҳоли мурожаатлари билан ишланаркан, уларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, қоғозбозлик ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик, бу жараёнда мансабдор шахслар фаолиятининг шаффофлиги муҳим аҳамиятга эга, - дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Азамат Бекмаматов. – Шунга кўра, жорий йилдан эътиборан қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётига мурожаатларнинг янги шакллари, хусусан, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ишонч телефонлари, “тезкор телефон линиялари” орқали, видеоконференцалоқа воситасида, расмий веб-сайт, виртуал қабулхона орқали мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби жорий қилинди. Ўз навбатида сайёр, шахсий ва оммавий қабуллар, видеоконференцалоқа воситасидаги, аудио ва видеоёзувни қўллаш орқали қабуллар фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
Илмий-амалий семинарда инсон ҳуқуқларини таъминлашда Халқ қабулхоналари, адлия органлари, ички ишлар идоралари ҳамда адвокатуранинг тутган ўрни ва вазифалари бўйича маърузалар тингланди.
Интерактив мулоқот тарзида ўтган йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар ҳамда уларга мавзуга оид қонуности ҳужжатлари мужассамлаштирилган тўпламлар тарқатилди.
Н.ХЎЖАЕВ