Меню

Қашқадарё

09.06.2020 1580

ТЎНКАНИ ДЕБ РАҲБАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Табиат ва биз

Боғ ва гулзорлар чанг-ғуборни камайтириб, ҳаво мусаффолигини таъминлайди, одамлар соғлиғига ижобий таъсир кўрсатиб, яхши кайфият, эстетик завқ бахш этади. Аммо буни бошқалардан кўра яхшироқ биладиган соҳа вакиллари – Миришкор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази маъмурий биноси ташқарисида 5 дона дарахт кесиб олинганига нима дейсиз?

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилганда, 2 туп қуриган ва 1 туп қуримаган қайрағоч, бинонинг орқа томонида ҳам 2 туп қайрағоч ноқонуний равишда рухсатсиз кесиб ташлангани маълум бўлди.

Эслатиб ўтиш лозим, Ўзбекистон ҳудудида дарахтларни кесиш ҳақидаги петицияга жуда кўп киши имзо қўйганидан сўнг, Президент фармони билан 2019 йилнинг 1 ноябридан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар дарахт кесишга мораторий эълон қилинган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Миришкор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарига нисбатан маъмурий баённома тузилди. Ҳуқуқбузарлик ҳолати атрофлича ўрганилиб, 2 миллион 230 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар учун 6 миллион 578 минг сўм ундирилиши белгиланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!