Меню
Қашқадарё
ТЎЙ-ҲАШАМЛАРНИ ИХЧАМЛАШТИРИШ МИЛЛАТИМИЗНИ ТАРАҚҚИЁТГА БОШЛАЙДИ
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қарши давлат университети ва ўқув курси профессор-ўқитувчилари, тингловчилари имом-хатиблар иштирок этди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдимурод Бозоров, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбари ўринбосари Ражабали Норқўчқоров, ўқув курси директори Фарҳод Очилов, Қарши давлат университети профессори Очил Бўриев ва бошқалар сўнгги йилларда кимўзарга тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш иллати авж олиб кетгани, бу эса даромади кам бўлган, кўп фарзандли оилалар учун кўплаб мураккабликларни вужудга келтираётгани, баъзан дафн маросимларида ҳам ортиқча дабдабабозлик, бойликни кўз-кўз қилиш ҳоллари учраётгани ҳақида фикр билдирдилар.
- Оилавий маросимлар, тўй-ҳашамлар ва тантаналарни тежамкорлик билан, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш бугун жамиятимизда энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бирига айланди, - дейди Фарҳод Очилов. - Тан олиш керак, йиллар давомида мисқоллаб тўпланган мол-дунё бир кунлик тўй-ҳашам учун сарфланиши дунёнинг бошқа давлатларида деярли учрамайди. Биз ҳам бундай салбий иллатларга чек қўйишимиз, йиққан бойлигимизни фарзандларимизнинг билим олиши, маънавий камолоти, келажаги учун сарфлашимиз лозим. Ҳар бир оилавий тадбирни қадриятларимизни унутмаган ҳамда меъёрга амал қилган ҳолда ўтказсак, оилавий ажримлар сонининг камайишига ҳам эришган бўламиз.
Шунингдек, давра суҳбатида исрофгарчиликнинг увол эканлиги ва дабдаба билан ўтказиладиган бу каби маросимлар ёшларнинг бахт-саодатини белгиламаслиги, ўзаро совға-салом алмашиш, куёвнинг уйини жиҳозлаш каби масалалар хусусида ҳам тўхталдилар. Тўйдан олдин ёшларнинг расмий ва шаръий никоҳдан ўтиши жуда муҳимлиги таъкидланиб, бу борада юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ҳаётий мисоллар асосида таҳлил қилинди.
Давра суҳбати қизғин-савол жавоблар асосида ўтди.
Шоҳиста БОЗОРОВА