Меню
Қашқадарё
“Свет” ўчиши сабаб марказий шифохонадаги рентген ускунаси 3 марта “куйди”
Тегишли мурожаат юзасидан бир гуруҳ мухбир ва блогерлар Чироқчи тумани марказий шифохонасида бўлишганида рентген ускунасининг асосий қисми 29 декабрдан буён ишламаётгани маълум бўлган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан билдирилган муносабатда баён қилинишича, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими қабулхонасидаги рентген ускунаси, дарҳақиқат, 2020 йил 29 декабрдан буён носоз ҳолатда.
Электр таъминотидаги тез-тез узилишлар сабабли ускунанинг дастурий таъминотида носозликлар кузатилган. Ускуна икки марта таъмирланган. Бироқ яна юқоридаги сабаб билан носозликни тўлиқ бартараф этиш имкони бўлмаган. Ускунани яна таъмирлаш чоралари кўрилаяпти.
Айтишларича, айни пайтда тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникадаги рентген ускунаси доимий равишда ишлаб турибди.