Меню

Қашқадарё

09.01.2018 1804

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ НАРХИ ҚАЧОН ОШ(А)ДИ?

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради. Ушбу ҳужжат Президентимизнинг 2017 йил 4 сентябрдаги “Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳукумат қарорида келтирилишича, 2018 йил 1 августдан қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона чакана нархи 800 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи республика аҳолисига сотиладиган табиий газ баҳосининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариб  бориши қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда вилоятимиз аҳолисига маиший газ баллонлари орқали  1 килограмм суюлтирилган газ 327,60 сўмдан етказиб берилмоқда.

МИРЖАҲОН

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!