Меню

Қашқадарё

19.01.2021 1105

СУВ ТЕЖАШ САЛМОҒИ ОШАДИ

Қишлоқ хўжалиги

Бу йил вилоятдаги 50 минг 406 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган.

Жумладан, 27 минг 601 гектар майдонга томчилатиб, яна 14 минг 105 гектар майдонга эса ёмғирлатиб суғориш технологиялари монтаж қилинади.

Шунингдек, 8 минг 700 гектар майдон лазер ускунаси ёрдамида текисланади.

Ушбу усулнинг аҳамияти шундаки, лазер ускуна билан таъминланган ер текислагич ёрдамида маромига келтирилган дала сиртининг равон намланиши ҳисобига пахтанинг ҳосилдорлиги 4,5 центнерга, сувчиларнинг иш унумдорлиги 20 фоизга ошади, ва суғориш учун сувнинг 15-20 фоизи тежалади.

Айни пайтда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган, дея хабар бермоқда Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!