Меню

Қашқадарё

06.07.2023 6272

Сув инқирози бошландими?

Марказий Осиё жиддий сув инқирози билан тўқнаш келмоқда. Ҳудуддаги бир қатор шаҳарлар аллақачон ичимлик суви танқислигини бошдан кечиряпти, машҳур Иссиқкўл саёзлашган, дея ёзди "Известия" нашри.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бир ярим ойдирки қурғоқчилик давом этмоқда. Май ойи ўрталаридан буён сув шаҳарнинг жанубий қисми ва яқин қишлоқларга график асосида узатилаяпти. Маҳаллий ҳокимият сувни тежаш учун хусусий ҳаммом, бассейн, автомобиль ва ҳатто гилам ювиш шохобчалари ишини тўхтатган.

Худди шундай муаммо Қозоғистон пойтахти Остонада ҳам кўзга ташланмоқда. Шаҳарда сув таъминотини чеклаш графиги жорий қилинган, ресурс етишмаслиги сабабли узатиш босими паст.

Шаҳарлар раҳбариятлари сув таъминотида кузатилаётган муаммони истеъмолчилар сони ортгани ва ресурсдан бетартиб фойдаланилаётгани билан изоҳламоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!