Меню
Қашқадарё
27.04.2023
3758
Сунъий идрок инсоннинг Ердаги ҳукмронлигига нуқта қўяди(ми?)
Сунъий идрокнинг ривожланиши биринчи навбатда демократик давлатларга таҳдид туғдириши мумкин. Бу ҳақда исроиллик тарихчи Ювал Ноа Харари маълум қилди, деб ёзади "Новости" манбаси.
Олим сунъий идрок инсоннинг Ердаги ҳукмронлигини шубҳа остида қолдириши мумкин деган фикрда.
Унинг тушунтиришича, янги технология мустақил ишлаши, ҳикоялар тўқиши ва ноёб контент (турли шаклларда ифодаланган фойдали ёки қандайдир тарзда аудитория эҳтиёжларини қондирадиган маълумотлар) яратиши мумкин.
"Бу авторитар тузумлардан кўра демократик давлатларга кўпроқ хавф туғдиради, чунки демократия оммавий мулоқотга таянади", деган Ювал Ноа Харари.
Олимнинг қўшимча қилишича, агар мулоқот сунъий идрок қўлига ўтса, унда демократия тугайди.