Меню
Қашқадарё
Султон Сулаймон ҳукмронлиги давридаги ҳаммом реконструкция қилинди
Туркияда 500 йиллик тарихга эга ҳаммом 13 йил давом этган реконструкция ишларидан кейин очилмоқда. Бу ҳақда Arkeonews манбаси хабар тарқатган.
Зейрек чинили (чиннили) ҳаммоми XVI асрда архитектор Мимар Синан томонидан ҳарбий-денгиз флоти капитани Хайриддин Барбарос буюртмаси бўйича қурилган. "Чинили" "чинни билан қопланган" маъносини беради. Бино ичи муайян баландликкача иншоот учун махсус тайёрланган ўттиз етти нақшли ўн минглаб кошинлар билан тўлиқ қоплангани уни Туркиядаги энг бой безакли иморат қилган. XIX аср иккинчи ярмида ҳаммом талон-торож қилинган ва кошин плиткалари европалик коллекционерларга сотиб юборилган: уларни Лувр ва Британия музейларидан топиш мумкин.
Манба узоқ муддат давом этган реконструкция ва тиклаш ишларидан сўнг Султон Сулаймон ҳукмронлиги даврида барпо этилган ҳаммом ниҳоят 3 майдан ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очишини маълум қилган.