Меню
Қашқадарё
Суд “Sulton tex group” шикоятини рад этди
Хабарингиз бор, “Sulton Tex Group” хусусий корхонасининг Қарши туманидаги пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери фаолияти бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев томонидан 2020 йил 8 апрель куни имзоланган йиғилиш баёнига асосан тугатилган, кейинчалик Қарши тумани маъмурий суди томонидан туман ҳокими ва ҳокимлик мансабдор шахсларига корхона кластер фаолиятига аралашиш, унинг 2020 йил учун фермерлар билан тузган шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришга уриниши тақиқлаб қўйилганди.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори Қарши тумани прокурори томонидан киритилган протестга асосан вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилди ва суд қарори бекор қилинди.
9 июлдан эътиборан эса Қибрай тумани маъмурий судида Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевнинг хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топишни сўраб киритилган шикоят аризаси юзасидан суд иши давом этмоқда.
“Sulton tex group” вакилининг kun.uz мухбирига маълум қилишича, Қибрай тумани маъмурий суди судьяси шикоятни рад этишни лозим топган.
“Шикоят аризасининг рад этилиши тафсилотларига суд қарори чиққандан ва у қонуний кучга киргандан сўнг алоҳида тўхталамиз” дейилади хабарда.