Меню

Қашқадарё

05.09.2024 3745

Спортчи телефон туфайли учинчи ўриндан айрилди

Италиялик эшкак эшувчи Жакомо Перени Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларида қўлга киритган бронза медалидан маҳрум қилинди. Бу ҳақдаги ахборот мамлакат эшкак эшиш федерацияси сайтида пайдо бўлган. 

Мусобақадан кейин унинг қайиғидан сумкада турган қўл телефони топилгани факти натижаларни қайта кўриб чиқишга сабаб бўлган. Бу қоидаларга зид - қайиқда ҳеч қандай алоқа воситаси бўлмаслиги керак.

Италия эшкак эшиш федерацияси ғаразли ният йўқлигини, шунчаки спортчи қурилмани олиб қўйишни унутгани ва ундан алоқа учун фойдаланмаганини маълум қилган. Бироқ ҳакамлар натижани қайта кўриб чиқмаслиги учун берилган протест рад этилган. Энди тузилма Жакомо Перенини учинчи ўриндан маҳрум этиш қарори юзасидан Халқаро эшкак эшиш спорти федерациясига шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Шундай қилиб, бронза медали Австралия вакили Эрик Хоррига насиб этган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!