Меню

Қашқадарё

02.07.2020 1396

“Спарк”ни тунаб, “Ласетти”га ўтганди...

Қилмиш-қидирмиш

Ҳаётда шундай инсонлар ҳам борки, боши тошга қайта-қайта урилса-да, эси кирмайди, хатолар қилаверади. Чироқчи туманидаги Айритом қишлоғида яшовчи Р.Б. ҳам аввал ўғрилик қилгани учун судланган эди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, у бу сафар ҳам қўли эгриликдан ўзини тийиб тура олмади.

Бу гал Қарши шаҳрида яшовчи Б.И.га тегишли “Ласетти” русумли автомашинани тунашни ният қилди. Тунги вақтда машина эшигини очаётган пайтида ички ишлар ходимлари эътиборига тушиб, қўлга олинди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Р.Б. айни шу куни Қарши шаҳрида яшовчи яна бир фуқаро И.У.нинг “Спарк” автомашинаси ойнасини уриб синдириб, салон ичида турган маълум миқдордаги пул, бир нечта ҳужжатларни олиб кетгани маълум бўлди. Ундан И.У.га тегишли ҳужжатлар, пуллар, шунингдек, бир дона отвёртка ашёвий далил тариқасида олинди.

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, Р.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!