Меню

Қашқадарё

04.08.2020 1430

Сохта ИИБ ходимига 10 минг 300 доллар тутқазишди

Кейинги вақтларда ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакили сифатида таништириб, кўп муаммоларни ҳал этадиган ҳожатбарор қиёфасидаги кимсалар ҳақида тез-тез эшитаяпмиз.

Косон тумани Пудина маҳалласида яшовчи И.Й. ҳам шулардан бири бўлиб чиқди. У ўзининг Косон тумани ички ишлар бўлимида ишлашини, у ердаги танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Э.О.дан 5 минг АҚШ доллари, Х.Ш.дан 2400 ва Б.Х.дан 2900 АҚШ долларини олади. 2018 йил февраль ойи ва 2019 йил март ойлари давомида 10 минг 300 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар пулларни шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборади.

Терговга қадар текшириш жараёнида И.Й. айбига иқрорлик билдириб, фуқаролар - У.М., Х.Ш. ва Б.Х.дан олган пул маблағларидан 250 АҚШ доллари, 200 минг сўм ва Э.О.нинг фуқаролик паспорти ҳамда дипломини тақдим этганлиги ҳолати тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Баҳриддин НАРЗУЛЛАЕВ, 

департаментнинг Косон тумани бўлими бошлиғи

Қувонч ЧОРИЕВ,

бошқарма катта инспектори

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!