Меню

Қашқадарё

12.05.2016 2983

СОFЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ГАРОВИ

- Спорт билан шуғулланиш соғлик учун фойдали, - дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Мустафхон Султонов. – Шу боис ҳам ходимларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида мазкур мусобақани ташкил этдик. Унда 80 нафардан ортиқ ходимлар ўз оила аъзолари билан биргаликда қатнашди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақада “Вилоят рақобат бошқармаси”, “Риэлторлик идоралари”, “Баҳолаш ташкилотлари”, “Қимматли қоғозлар ва ижара маркази” каби жамоалар тузилиб, улар шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси каби 10 га яқин спорт тури бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида “Вилоят рақобат бошқармаси” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи, учинчи ўринларни мос равишда “Риэлторлик идоралари” ва “Баҳолаш ташкилотлари” жамоалари эгаллашди.

Азизбек НОРОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!