Меню

Қашқадарё

06.04.2023 6997

Содиқлик учун қўшимча 60 миллион евро

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчи Килиан Мбаппега ҳар мавсумда клубга содиқлик учун қўшимча 60 миллион евродан тўлайди, дея хабар беради француз нашри бўлган L'Equipe манбаси.

Бундай сахийлик Франция терма жамоаси ўйинчиси ўтган мавсум оралиғида имзолаган шартномада кўзда тутилган. Ўшанда Мадриднинг "Реал" жамоаси Килиан Мбаппени қўлга киритишга интилган, аммо "ПСЖ" яхшиланган молиявий шартлар эвазига ҳужумчини Парижда қолишга кўндиришни уддалаган эди. 

Аввалроқ у Франция чемпионатидаги энг кўп ҳақ олувчи футболчи саналиши маълум бўлганди. Килиан Мбаппе солиқлар ичида ойига 6 миллион евролик маош билан рўйхатни бошқариб турибди. Иккинчи ўринни 3 миллион 675 минг евро билан 31 ёшли бразилиялик Неймар банд этган. Учинчи поғонада 35 ёшли аргентиналик ҳужумчи жойлашган, Лионель Месси "ПСЖ"дан ойига солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 3 миллион 375 минг евро ишлаб олади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!