Меню
Қашқадарё
Собиқ разведкачи АҚШ иккинчи СССРга айланаётганини иддао қилди
АҚШ ҳарбий разведкасининг истеъфодаги ходимаси Ребекка Коффлер Америка тоталитар мамлакатга айланиб, бир пайтлар ўзи денгиз ортига кўчиб кетган юрт - собиқ СССРни эслатаётганини баён қилди.
Fox News манбаси унинг сўзларидан иқтибос келтирган.
"Мен тоталитар давлатда туғилиб, катта бўлганман ва ҳукумат оддий фуқаролар ортидан қандай айғоқчилик қилганидан бевосита хабардорман. Яқинда миллий хавфсизлик агентлигининг шунга ўхшаш кузатувлари ҳақида маълумот ошкор бўлгани мени 30 йил ортга, туғилган мамлакатим - айни пайтда мавжуд бўлмаган СССРга қайтарди", деган у.
Коффлер сўзларига кўра, совет раҳбарлари, давлат назорати ёки социалистик тузумни танқид қилганлик учун мактабдан, ишдан ҳайдалиш мумкин эди. Унинг учун АҚШда ҳам шу кўриниш такрорланаётгани кутилмаган ҳол бўлди: кимга ва нима гапириш учун яхшилаб ўйлаб олиш керак.
Сўнгги пайтларда мамлакатда "тўғри" қараш - бошқарув синфи ва тартибли жамият позицияси кўзга ташланаяпти, деб ҳисоблайди собиқ разведкачи. Унинг ёзғиришича, қайси америкаликнинг қарашлари либераллар ғоявий ақидасига зид бўлса, уни бойкот қилишади ва ҳайдашади, талабалар шаҳарчасига кириши тақиқланади, технологик гигантлар эса ижтимоий тармоқлардан қувади.
Коффлер Қўшма Шататларда социализм ва текин кун кечиришга чақириқ ҳаммасидан баландроқ янграяпти, дея тасдиқлайди. У америкаликларни давлат бепул тиббий хизмат, таълим ва моддий фаровонлик ваъда қилаётгани ҳолатидан ҳушёр бўлишга чақиради. Унинг сўзларига кўра, социализмда оммавий истеъмол маҳсулотлари тақчиллиги бўлади, партия номенклатураси эса ҳаммасини олади - энг яхши шифохоналарда муолажа, автомобиль, телевизор ва бошқа қулайликлар.
Худди шундай ҳолат пандемия вақтида АҚШда ҳам кузатилди: сиёсатчилар йўлдаги ресторанларда овқатланишди, ҳеч нарса бўлмагандек сартарошхоналарга боришди ва ҳашаматли таътилларга жўнашди. Қолганлар эса тақиқда ўтирди ва ўзига ҳеч қандай имкон қилолмади.
"Пандемия бошланганда оддий нарсалар - ҳимоя ниқоби, дезинфекция воситалари, қоғоз салфетка тақчил бўлганини эслайсизми? Уларни топиш қандай қийин бўлганини-чи? Энди эса элитага ҳожатхона қоғози тарқатаётган келажакдаги Американи ўзингизга тасаввур қилаверинг", дея фикрлайди Коффлер.
АҚШ махсус хизматлари мамлакат фуқаролари ортидан уюштирган кузатувларнинг барча-барчаси Америкада оммавий назоратнинг янги даври бошлангани ҳақида гувоҳлик беради, деб ҳисоблайди собиқ разведкачи.
"Иккинчи СССРга йўл қўймаслик ва америкача эркинликни қутқариш учун биз кечиктирмай ҳаракат қилишимиз керак", дея сўзини якунлайди у.