Меню
Қашқадарё
Собиқ лидерни ўз партияси исталмаган шахс деб эълон қилди
Ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи Германия социал-демократик партияси (СДП) собиқ канцлер ва сиёсий ҳаракат лидери Герхард Шрёдерни партиянинг жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган навбатдаги съезди исталмаган шахси деб эълон қилди, дея хабар беради Euractiv. Манба маълумотларига кўра, у партиядошлари учун расман номақбул меҳмонга айланган.
Қайд этилишича, Герхард Шрёдер партияда исталмаган шахс деб эълон қилинишига қарамай, сиёсатчини сиёсий ҳаракатдан четлатишга бўлган уринишлардан ҳеч бир натижа чиқмаган.
Шу билан бирга, СДПнинг ҳозирги раҳбари Саския Эскен унинг сиёсат ва социал-демократлар учун аҳамиятини инкор қилган.
"Мен Герхард Шрёдерни собиқ канцлер ва партия лидери сифатида бошқа тан олмайман. Унда ўз тадбиркорлик манфаатларини кўзловчи бизнес одамини кўраман", деган партиянинг амалдаги раҳбари.