Меню
Қашқадарё
Собиқ амалдор коррупция, ўзлаштириш ва кўпхотинлилик айблови билан қатл этилди
China Huarong активларни бошқариш бўйича давлат компанияси собиқ раҳбари Лай Сяомин пора олиш, растрата йўли билан ўзлаштириш ва қўшимчасига кўпхотинлилик айблови билан маҳкамага тортилиб, унга нисбатан январь ойининг 5-санасида чиқарилган ўлим ҳукми ўтган жума куни ижро этилди.
Суд уни растрата йўли билан 25 миллион юан (1,9 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пулни ўзлаштирганликда, 1,8 миллиард юан (280 миллион доллар) пора олганликда айбдор деб топди, дея хабар беради "Global Times" нашри.
Шунингдек, Лай Сяоминнинг шахсий ҳаётига оид масалалар ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборини тортган. Аниқланишича, у оилали бўлишига қарамай, кўплаб аёллар билан эр-хотиндек бирга яшаб келган ва маъшуқаларини ўз раҳбарлигидаги компания таркибида бўлган корхоналарнинг юқори лавозимларига ишга тайинлаган.
Манбанинг хабарига кўра, 29 январь куни эрталаб Тяньцзин ўрта даражадаги халқ суди Лай Сяомин устидан чиқарилган ўлим ҳукмини қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этишга оид қарорни берган.
Эслатиб ўтиш жоиз, Лай Сяоминга қарши айбловлар юзасидан текширув 2018 йилда бошланган эди. Ўшанда у лавозимидан озод этилиб, партия аъзолигидан чиқарилган. 2020 йилда эса Хитой телевидениеси собиқ давлат компанияси раҳбари жиноий йўл билан орттирган пул ва бойликларини Пекиндаги "супермаркет" деб атайдиган хонадонида сақлаганини тан олгани акс этган фильмни намойиш қилди. Фильмда у пора сифатида олган пулларни ҳеч нарсага сарфламагани, уларни болалари учун сақлаб қўйганини айтган.