Меню
Қашқадарё
СОҲАГА ДОИР ЯНГИЛИКЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ
Ўқув машғулотида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган айрим ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Жумладан, “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Президентимизнинг 2017 йил 18 апрелдаги “Ижтимоий–иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Қолаверса, тадбирда яқинда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мақсади, мурожаат этиш ҳуқуқи, мурожаатларнинг шакллари ва турлари, мурожаатлар бўйича иш юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари ҳамда давлат органларининг мажбуриятлари, қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга батафсил тўхталиб ўтилди.
Ўзаро мулоқот давомида бюрода хизматни ўташ жараёнида ходимларга қўйиладиган қонуний талаблар ва қоидаларга риоя этилиши, ходимларнинг масъулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш борасида фикрлашилди.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Гулноза Дилмуродова, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори