Меню

Қашқадарё

14.03.2017 2586

СОҲА РИВОЖИГА ҚАРАТИЛГАН ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Унда ассоциация масъуллари, спорт федерациялари вилоят бўлимлари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари, спортчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ҳокими   Зафар Рўзиев кириш сўзи билан очар экан, сўнгги йилларда бутун республикамизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам паралимпия спорт турлари ҳар томонлама ривожланиб, нуфузи ортиб бораётгани, жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ҳамда маҳоратини юзага чиқариши учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлади. Бу ишлар амалда юксак самаралар бераётгани билан аҳамиятлидир. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинларида вилоятимиз спортчиларининг эришган муваффақиятлари бунга ёрқин мисол бўла олади.

Тадбирда вилоятимизда паралимпия спорт турларини янада  оммалаштириш, мавжуд шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, айниқса, 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХVI ёзги паралимпия ўйинларига  жиддий тайёргарлик кўриб, бундан-да юқори натижаларга эришиш зарурлиги хусусида сўз юритилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси вилоят бўлимининг 2013-2016 йиллардаги фаолиятига оид ҳисобот тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бошлиғи Ражабов Жўрабек Рустамович Ўзбекистон миллий паралимпия  ассоциацияси вилоят бўлими    раиси этиб сайланди.

Келгусида паралимпия ассоциацияси вилоят бўлими фаолиятини янада ривожлантириш ва терма жамоага муносиб номзодларни тайёрлаш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!