Меню
Қашқадарё
ЎСМИР ҚИЗ НАВОИЙДАН 100 ТА ҒАЗАЛНИ ЁДДАН АЙТДИ
Истеъдод
Қарши давлат университетида буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилган "Ёш навоийхон" танловида Қарши туманидаги 43-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Дилбар Аҳмадова шоир қаламига мансуб 100 дан ортиқ ғазални ёддан равон айтиб берди.
Танлов шартларидан бири ҳам шу - иштирокчи Алишер Навоийнинг камида юзта ғазалини ёддан билиши ва айтиб бера олиши керак эди.
13 ёшли қизнинг иқтидори ҳатто кўплаб адабиётшуносларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.
- Алишер Навоий ғазалларини 3-синфлигимдан ёдлай бошлаганман, - дейди Дилбар. - Шу вақтгача 70 дан ортиқ ғазал ёдлаган эдим. Танловда юзта ғазал айтиш кераклиги ҳақида эшитгач, шунга ҳаракат қилдим. Қисқа вақт давомида Навоий бобомизнинг яна ўттиздан ортиқ ғазалларини ёд олдим.
Айни пайтда Дилбар яна 100 та ғазални ёд олмоқда.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.