Меню
Қашқадарё
Ўсмир қиз босқинчи маймунларни "ақлли" колонка ёрдамида қўрқитди
Ҳиндистонда 13 ёшли қиз яқинларини ёввойи маймунлар ҳужумидан қутқариш учун Amazon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alexa "ақлли" колонкасидан фойдаланди. Бу ҳақда People манбаси ёзган.
Уттар-Прадеш штатининг Басти шаҳрида яшовчи ўсмир Никита уйга бостириб кирган ёввойи маймунлар тўдасини қўрқитиш учун тезда ҳаракатланиб, қурилмадан итнинг ҳураётгани овозини такрорлашни сўраган. Бироқ, бу вақтга келиб қизчанинг бир ярим ёшли жияни аллақачон қўрқиб кетган эди.
"Маймунлар ошхонага кириб, нарсаларни уёқдан-буёққа отишни бошлади. Мен Alexaни кўрдим ва ундан итнинг овозини такрорлашни сўрадим. Бу акиллашдан маймунлар қўрқиб, уйдан қочиб чиқиб кетди", деган Никита.
Ўсмир қизнинг қариндоши ҳинд телеканалига берган интервьюсида улар яшайдиган ҳудудда маймунлар ҳаддан ортиқ кўпайгани ва одатда "жуда қулоқсиз"лигини тасдиқлаган.