Меню

Қашқадарё

28.11.2024 904

Ўсмир қиз адвокатлик имтиҳонини топширди

Калифорния (АҚШ)да 17 ёшли София Парк адвокатлик учун имтиҳон топшириб, бундай синовдан муваффақиятли ўтган энг ёш даъвогар сифатида рекорд ўрнатди ва штат тарихига кирди, деб ёзади Good News Network.

Манба хабарига кўра, эътиборли жиҳати, бу борадаги аввалги рекорд унинг туғишган акаси Питерга тегишли бўлган. Калифорния штати адвокатлар уюшмаси ижрочи директори Лиа Уилсон қизнинг интилишини юқори баҳолаган.

 "София Паркни имтиҳонни муваффақиятли топширгани билан табриклаймиз. Бу ажойиб ютуқ", деган у.

Имтиҳондан аъло даражада ўтганига қарамай, қиз 18 ёшга тўлганидан сўнггина расман  адвокатлик вазифасига киришиши мумкин. Келгусида у акаси изидан бориб, прокурор бўлиб ишлашни режалаштирган.

Софиянинг отаси қизидан фахрланишини билдириб, унинг муваффақияти тўрт йиллик меҳнат натижаси бўлгани ва "бу ҳали йўлнинг бошланиши" эканлигини айтган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!