Меню

Қашқадарё

22.02.2024 5913

Синфхоналар совуқлиги учун мактаб директори жазоланди

Россиянинг Новосибирск вилояти Маслянин туманидаги мактаб директори синфхоналар совуқлиги учун жазоланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берган.  

"Аниқланишича, бошланғич синфлар хонасида ҳаво ҳарорати санитария меъёри ва қоидаларига номувофиқ ҳолда 18 даражадан паст бўлган", дейилади хабарда.

Идора маълумотларига кўра,  синфхоналар деразалари ҳолатининг тегишли талабларга жавоб бермаслиги ва, шунингдек, бино иссиқлик таъминоти тизимидаги носозлик қоидабузарликка сабаб бўлган.

Таълим ташкилоти директори маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга уч минг рубль миқдорида (405 минг сўм атрофида) жарима солинган. 

Прокуратура томонидан кўрилган чора-тадбирлардан сўнг мактаб деразалари алмаштирилган, токчалари таъмирланган, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизими созланган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!