Меню

Қашқадарё

19.10.2021 1053

Сиёсатчи глобал террор фитнаси ҳақида китоб ёзди

Собиқ АҚШ давлат котиби ва мамлакат президентлиги учун ўтказилган аввалги сайловда Трампга рақиблик қилган номзод - Хиллари Клинтон "State of Terror" ("Террор вазияти" ёки "Террор давлати") номли китоб ёзди. Унга детектив асарлар ёзишга ихтисослашган канадалик ёзувчи Луиза Пенни ҳаммуаллиф бўлган.

Асар триллер жанрида ёзилган бўлиб, унда глобал террор фитнасини фош қилишга уринаётган аёл давлат котиби ҳақида ҳикоя қилинади. Simon & Schuster нашриётининг ишонтиришича, китобда саҳна ортидаги сиёсий драма фақат ичида юрганлар билиши мумкин бўлган тафсилотлар асосида очиб берилган. 

Клинтон хоним аввал Америка президентлиги лавозими учун (2016 йил) ўтказилган сайловда Демократлар партияси номидан иштироки ҳақида ёзилган ўзининг "Нима бўлди" номли мемуар асарини чоп қилдиришга ҳам улгурган. Ўшанда китоб АҚШда бестселлер (энг кўп сотилган асар)га айланган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!