Меню

Қашқадарё

13.03.2020 1464

СИФАТИ КАФОЛАТЛАНМАГАН БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Божхона назорати

Маълумки, биологик фаол қўшимчалар ўсимлик, ҳайвонот ёки минерал хом ашёдан олинадиган табиий ёки табиий моддалар билан бир хил бўлган фаол моддалар бўлиб, дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлиги, улар таркибининг табиийлик даражаси йўқолиб бориши ҳамда инсонларда вақт етишмовчилиги сингари омиллар соғлом овқатланиш имконини бермаётган бир шароитда мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида биологик фаол қўшимчаларга мурожаат қилинади.

Маълумотларга кўра, бундай қўшимчалар сертификацияси, ишлаб чиқариш ҳамда тарқатишнинг етарлича назорат қилинмаслиги, ёлғон маълумот ёки қўлланма асосида дозани керагидан ошириб юбориш, бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга    киришиши, ҳомиладорлик даврида ҳомилага зарарли таъсири каби омиллар унинг хавфини оширади. Шу сабабли    Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ биологик фаол қўшимчалар, уларнинг таркиби ва компонентлари, сақлаш шароитлари ва транспортировкасига қатъий талаблар белгиланган.

Божхона ходимлари томонидан ҳам сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларини фош этишга эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро Х.Б. бошқарувидаги автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, сифати кафолатланмаган ва ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 4137 дона умумий қиймати 31 миллион 520 минг сўмлик биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2019 йилда биологик фаол қўшимчалар ноқонуний савдоси билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат юз кузатилмаган.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!