Меню
Қашқадарё
Сиғими 300 тонналик совуткич ишга туширилди
- Бунинг учун зарур маблағнинг 50 миллион сўмини корхона маблағлари ҳисобидан қоплаган бўлсак, қолгани тижорат банкининг кредити эвазига бўлди, - дейди тадбиркор. – Аллақачон маҳсулот жойлаштиришга ҳам улгурдик. 6 гектарлик боғимиздан териб олиб, сараланган 115 тонна олмани совуткичга қўйдик. Қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришни давом эттираяпмиз.
Ишбилармоннинг сўзларига кўра, мавжуд замонавий технологиялар энергия тежамкорлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, маҳсулотни яхши сақлашга имкон беради. Тадбиркор олмадан ташқари катта миқдорда сабзи, картошка ва пиёз ғамлашни мақсад қилган. Бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувга ҳам эга.
Мирзоҳид ЖЎРАЕВ
Суратда: “Оригинал қурилиш мармар” МЧЖ фаолиятидан лавҳа.
Сурат муаллифи Собир Нарзиев.