Меню

Қашқадарё

29.05.2020 1412

ШУНЧА ҚАРЗНИ БЎЙНИДА ОРТМОҚЛАБ ЮРГАН ЭКАН

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси тарқатган хабарга кўра, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 13 февралдаги ижро варақаларига асосан қарздор - "Кўкдумалоқ-Газ" қўшма корхонасидан ундирувчи - давлат солиқ инспекцияси фойдаси кўзланган ижро ҳужжати бюронинг Муборак тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари доирасида қарздорнинг Кончилар маҳалласи ҳудудидаги маъмурий биноси, 110 турдаги офис ва дизайн ашёлари ҳамда 2 дона "Lacetti", "Lada pickup" енгил автотранспорт воситалари хатловга олинган ва баҳолаш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 27 май куни қарздордан 500 миллион 725 минг сўм, бир неча кун олдин эса  16 миллиард 147 миллион 562 минг сўм ундирилган.

Бу рақамларни эшитаркансиз, "Қонун кичик балиқлар илиниб, катталари қутулиб кетадиган тўр бўлмаслиги керак" деган нақл беихтиёр хаёлингизга келади. Албатта, қонун олдида барча баробар. Бироқ ўша солиқлар ўз вақтида, судлашувсиз тўланганида, кўп ишларимиз олдинга юрган, ривожланишимиз ҳам шунга яраша бўлармиди, деган фикр ҳам тинч қўймайди одамни.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!