Меню
Қашқадарё
13.09.2019
1599
ШОКОЛАДЛАР ОРАСИДАН ТАҚИҚЛАНГАН ДОРИ ТОПИЛДИ
Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, Қарши халқаро аэропортида Москва-Қарши йўналиши бўйича парвозини якунлаган ва "яшил йўлак" орқали ҳаракатланган фуқаро М.Ш. божхона ходимларида шубҳа уйғотиб, унинг қўл юклари рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, юклар ичида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, полиэтилен пакетдаги шоколадлар орасига хуфёна тарзда 50 дона "Алпрозолам" психотроп таблеткалари яширилгани ойдинлашган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ