Меню
Қашқадарё
ШОҲИСТА БОЗОРОВА - ТАНЛОВ ҒОЛИБИ
15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида танловнинг жорий йилги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Юртимиздаги босма нашрлар, радио ва телевидение ҳамда интернет сайтларида мавзуга доир энг яхши материаллар эълон қилган бир гуруҳ журналистлар танлов ташкилотчиларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Улар орасида таҳририятимиз ходими Шоҳиста Бозорова ҳам бор.
- Йил давомида “Qashqadaryo” газетасида сил касаллиги, унинг олдини олиш мавзусига бағишланган қатор мақолалар тайёрладим, - дейди Шоҳиста Бозорова. – Маълумки, бу касаллик бугунги кунда давоси бор хасталиклар рўйхатига киритилаяпти. Профилактикасига жиддий эътибор қаратиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш орқали хасталикнинг олдини олиш мумкин. Юртимизда шу мавзуда олиб борилаётган тарғибот ишларига менинг ҳам ҳиссам қўшилаётганидан хурсандман.
Х.ҚИЛИЧЕВА