Меню

Қашқадарё

07.12.2023 8092

Шифокорлар мушук ҳамла қилган ота ва ўғил ҳаётини сақлаб қола олмади

Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида ота ва ўғил қутурган ит тишлаган хонаки мушук ҳужумидан сўнг қутуриш касалига чалинди. Бу ҳақда The Times of India манбаси ёзган.

Хонаки мушук тишлаб олган ўрта мактабнинг 58 ёшли ўқитувчиси ва унинг 24 ёшли ўғли шаҳардаги шифохонага мурожаат қилган. Шифокорлар уларнинг жароҳатларига ишлов бериб, қоқшолга қарши укол қилганлар.

Жабрланганларнинг ҳолати тезда ёмонлашган, тиббиёт ходимлари улар ҳаётини қутқара олишмаган. Бу ҳолатда оила ота ва ўғилга ҳужум қилган мушук уни тишлаган дайди итдан қутуриш касалини юқтирганини яширган.

Орадан бир қанча вақт ўтгач, ҳайвон билан контактда бўлган бошқа қариндошлар ҳам ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Улар тезда тиббий назоратга олинган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!