Меню

Қашқадарё

28.09.2023 6361

Шифокор йодли сетканинг фойдаси ҳақидаги фаразларни йўққа чиқарди

Йодли сетка организмда ушбу модда танқис бўлганда наф келтириши ёки ўрнини тўлдиришга ёрдам бериши ҳақидаги фаразлар бундан 20-30 йиллар олдин пайдо бўлган афсона. Бу ҳақда Европа тиббиёт маркази эндокринологи Юлия Катхурия "Газета.Ru" манбасига берган интервьюсида тўхталган.

"Албатта, танага йод билан сетка чизилганда қанчадир миқдорда модда сўрилади. Аммо терига суртилган йоднинг қанчаси организмга тушишини ҳисоблаш имкони йўқ. Бунда йоднинг қандай кўринишда бўлиши - спиртли қоришма ёки малҳам ҳолатдалиги, қанча майдонга суртилиши, ҳаво ва тери юзаси ҳарорати аҳамият касб этади. Бу омилларнинг барчаси сўрилишга таъсир қилиши мумкин ва ҳисобни чиқаришни мураккаблаштиради", дея тушунтирган шифокор. 

Унинг сўзларига кўра, йодланган туздан фойдаланиш танқислик ўрнини тўлдиришнинг анча самарали усули ҳисобланади.

"Тузни йодлаш 1 граммга 40 микрограмм нисбатда амалга оширилади. Меъёрга асосан одам кунига   5 грамм туз истеъмол қилиши тавсия этилган. Бу ҳолатда организмга зарур бўлган 200 микрограмм йод тушади", деб таъкидлаган   Юлия Катхурия.

Йодли сетка қонни тозалашга, томирларни кенгайтиришга, шунингдек, шиш ва яллиғланишни камайтиришга ёрдам бериши умумий қабул қилинган қараш ҳисобланади. Бироқ бу даволаш усулининг самарадорлиги исботланмаган. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!