Меню
Қашқадарё
Шифохонага келган бемор қизилўнгачидан саккизоёқ чиқди
Сингапурда шифокорлар беморнинг қизилўнгачига саккизоёқ бутунлигича тиқилиб қолганини аниқлашди, деб ёзади New York Post.
Исми ошкор қилинмаган эркак шифохонага тиббий ёрдам учун мурожаат этиб, шифокорларга уни кўнгил айниши безовта қилаётганини айтган. Шундан сўнг беморни компьютер томография текширувидан ўтказган мутахассислар унинг қизилўнгачида жойлашган ўта зич массани кўришган. Кейинги текширувларда ушбу каттагина тугун сингапурлик тушликда еган овқатидаги саккизоёқ эканлиги ойдинлашган.
Тиббиёт ходимлари муаммони "силкиш усули" билан ҳал қилишга уриниб кўришган, уларнинг фикрича, бу одатда муваффақиятли якунланадиган тажриба саналади. Аммо тез фурсатда мазкур амалиёт ёрдам бермаслиги, ҳаддан ташқари кучли босим қизилўнгач ёрилишига олиб келиши мумкинлиги маълум бўлган. Шифокорлар саккизоёқни махсус қисқич ёрдамида олиб ташлашга қарор қилишган.
Амалиёт муваффақиятли кечган, икки кундан кейин беморга шифохонадан чиқишга рухсат берилган.
Эркакнинг қўшимча қилишича, у ютишга уринган саккизоёқ тирик бўлмаган ва ушбу денгиз маҳсулоти тушлик столига пиширилган ҳолда тортилган.