Меню

Қашқадарё

15.07.2022 3195

ШАҲРИСАБЗДА ГЕМОДИАЛИЗ БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

Шаҳрисабз шаҳридаги туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказида сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган гемодиализ бўлими фаолияти йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда Шаҳрисабз шаҳрида 18, Шаҳрисабз туманида эса 15 нафар киши доимий равишда гемодиализ муолажаларини олишга эҳтиёжи бор  бемор сифатида рўйхатга олинган.

- Сир эмас, илгари буйрак касалликлари билан оғриган беморлар сунъий буйрак аппаратига тушиш учун рўйхатда туриб, навбат кутишарди, - дейди Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Нуриддин Халилов. - Эндиликда беморларимизни бу муаммо ташвишлантирмайди. Эътиборлиси, замонавий технологиялар асосида олиб бориладиган муолажа курслари харажатлари давлат томонидан қопланиши назарда тутилган.

Дунё бўйича буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғриган инсонлар гемодиализ олиш учун катта маблағ сарфлашади. Юртимизда эса ушбу муолажа ва керакли дори-дармонлар бепул.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!