Меню

Қашқадарё

13.04.2023 5243

Шаҳар тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди, душанба дам

Испаниянинг Валенсия шаҳри ҳукумати тўрт кунлик иш ҳафтасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича эксперимент ўтказишни бошлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги шаҳар мэрияси маълумотларига таяниб хабар ёзган.

"Валенсия 32 соатдан иборат иш ҳафтаси бўйича ойлик пилот лойиҳани  амалга оширган дунёдаги илк шаҳар бўлади", дейилади расмий эълон қилинган пресс-релизда.

Эксперимент 10 апрелдан 7 майга қадар давом этади. Ушбу тўрт ҳафта давомида шаҳарда ҳар душанба ҳам дам олиш куни деб эълон қилинган. Ушбу тажриба-синов асосида расмийлар иш ҳафтасини қисқартириш аҳолининг саломатлиги ва фаровонлигига, атроф-муҳитга ва шаҳар иқтисодиёти (савдо, меҳмондўстлик ва хизматлар соҳаси)га қандай таъсир этишини таҳлил қилиш ниятида. Натижалар шу йилнинг июль ойида тақдим этилади.    

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!