Меню

Қашқадарё

25.01.2018 2524

“СЕССИЯ”НИНГ СИРЛИ ИБОРАЛАРИ

Айни кунларда бу таълим даргоҳида ҳам талабалар учун оралиқ имтиҳонлар, яъни “сессия” қизғин давом этаяпти. Ушбу жараёнда “олди-берди”ларга йўл қўймаслик учун ўқув хоналарига видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Тўғри-да, айрим олғирлар ақлан ва маънан ўша иллатдан кечолмагач, уларни тийиб туриш чорасини кўриш керак-да.

Хўш, ушбу технология кутилган натижани бераяптими?

Саволнинг жавоби – йўқ. Чунки унда нега талабалар йилда икки марта авжида қўлланиладиган эски - “бирга бир, иккига бир” каби иборалардан кечолмаяпти?

Яна, гуруҳ сардори бутун аудиторияда камерага бир боқиб олгач, “ўртоқлар, домла мустақил иш ёзишни топширди, истовчилар ё 30 “варақ”, ё 40 “варақ”, ё 50 “варақ” ёзсин, баҳо шунга қараб қўйилади...” деб айюҳаннос солиши ҳам домла “ҳимоя”сига хизмат қилишини онгсиз “кўзу қулоқ” қайдан илғасин?!.

Талабанинг ДЎСТИ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!