Меню
Қашқадарё
САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК!
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, ҳукуматимизнинг 2010 йил 2 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан воҳамизда олиб борилаётган ишлар ҳамда уларнинг аҳамияти борасида атрофлича сўз юритди.
Таъкидланганидек, юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда қолмайди. Шу йўналишда қилинган ҳар қандай иш эса савоблидир. Зеро, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга хонадонлар калитлари топширилди ва турар жой биносидаги шарт-шароитлар, яратилган имкониятлар билан яқиндан танишилди.
Таъкидлаш жоиз, вилоят ҳокимлиги, бир қатор ҳомий ташкилотлар ва тадбиркорлар ташаббуси билан қисқа муддатда барпо этилган бинода 3 та икки хонали ва 27 та бир хонали хонадон мавжуд бўлиб, уларда яшаш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиб, жиҳозланди.
Шунингдек, бинода маънавият ва маърифат хонаси, тренажёрлар ва бошқа турли анжомлар билан жиҳозланган спорт зали мавжуд. бино ташқарисида эса ёзги айвон ва иссиқхона учун ер ажратилган. Шунингдек, бу ерда тикувчилик цехи ва гўзаллик салони ташкил этиш учун хоналар бор ва уларда янгидан фойдаланишга топширилган ушбу турар жой яшовчилари фаолият юритиши кўзда тутилган.
Азизбек НОРОВ
Жамшид НОРҚОБИЛОВ ва Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.